Янник Синнер турнирни ғалаба билан бошлади

Италиялик теннисчи Янник Синнер ва америкалик Фрэнсис Тиафо Милан шаҳрида ўтаётган кичик якуний турнирда ўзаро куч синашди.

Ушбу учрашувда Янник рақибини тўрт сетда, – 3:4, 4:2, 4:2, 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз ҳисобига ғалаба ёзиб қўйди.

Шу тариқа, Янник нуфузли мусобақада ягона ғалаба қозонган ҳолда навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишга яқинлашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)