Янгиланган трансфер нархидаги топ-10 ўзбек футболчилари

Хабарингиз бор, 8 апрель куни коронавирус пандемияси туфайли, transfermarkt.de сайтида барча футболчиларнинг трансфер нархлари арзонлаштирилди.

Унга кўра, ўзбекистонлик футболчилар орасида ҳамон Элдор Шомуродов етакчи бўлиб турипти. 2019 йилнинг 23 декабрида "Ростов" форвардининг нархи 6,5 млн евро қилиб белгиланганди. Унинг янги нархи 5,2 млн еврони ташкил этмоқда.

Яна бир эътиборга молик томони, Қатар юлдузлар лигасида фаолиятини давом эттираётган Сардор Рашидовнинг трансфер қиймати 4 апрель куни 1 млн евродан, 1,1 млн еврога кўтарилганди ва орадан 4 кун ўтиб, бу кўрсаткич 900 минг еврогача туширилди.

Қуйида топ-10нинг тўлиқ рўйхатини янгиланган трансфер нархлари билан танишишингиз мумкин:

1. Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия) - 5,2 млн евро (аввалги нархи 6,5 млн евро);

2. Одил Аҳмедов ("Шанхай" СИПГ, Хитой) - 2 млн евро (а.н. 2,5 млн евро);

3. Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА) - 1,6 млн евро (а.н. 2 млн евро);

4. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 1,4 млн евро (а.н. 1,8 млн евро);

5. Игорь Сергеев ("Пахтакор") - 1,3 млн евро (а.н. 1,6 млн евро);

6. Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА) - 1 млн евро (а.н. 1,1 млн евро);

7. Виталий Денисов ("Ротор", Россия) - 950 минг евро (а.н. 1,2 млн евро);

7. Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") - 950 минг евро (а.н. 1,2 млн евро);

9. Сардор Рашидов ("Қатар" СК, Қатар) - 900 минг ево (а.н. 1,1 млн евро);

9. Остон Ўрунов ("Уфа", Россия) - 900 минг евро (а.н. 1 млн евро).

Энг қиммат бўлган ўнликдан кейин, Ислом Тўхтахўжаев, Икром Алибоев, Олег Зотеев, Фаррух Сайфиев, Достон Ҳамдамов ва яна бир қатор футболчилар жой олишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibrohim Kuziev
11/04/2020 12:14
Aliboyev arzon turadi
&
Egamov
11/04/2020 10:14
Kimnidir o‘rniga Aliboyev joy olishi kerak edi