Янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигига раҳбар тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6203, 09.04.2021й) асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдукахарович Абдухакимов янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5069, 09.04.2021й) асосида:

- Улуғбек Ахмадович Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Абдулазиз Ўролбоевич Ақкулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Авазжон Қудратиллаевич Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зариф Очилович Казаков туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар