Янги мавсумда Шомуродов киядиган форма намойиш этилди

“Ростов” дунёга машҳур Puma фирмаси клубнинг техник ҳомийига айланганини эълон қилди ва ушбу компания томонидан тақдим этилган янги формаларни намойиш қилди.

- Клубимизда дунёдаги етакчи спорт брендларидан - Puma билан ҳамкорлик қила бошлади. Бизянги мавсумда уч учрашувларида кийиладиган либосни намойиш қиламиз. У анъанавий сариқ рангда ва турли геометрик шакллар билан безатилган.

Ушбу либослар PUMA DryCELL махсус технологиясида яратилган. Юқори технологиялар қўлланилган ушбу форма, спортчи баданидаги ортиқча намликларни тез тортиб олади ва бутун ўйин давомида футболчига қулайлик бериб туради, - дейилади клуб баёнотида.

1596803451133281399

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)