Янги “Барса”да кимлар тўп суради?

Жосеп Бартомеу янгиланаётган “Барселона”да кимлар қолиши ва қайси футболчилар сотилмаслиги ҳақида маълумот берди.

Клуб раҳбарияти мавсумни ижара асосида бошқа жамоаларда якунлаган Франсишку Тринкау ва Педри сотилмаслигини маълум қилди.

- Улар ёш ва ўсишда давом этади. Ҳар икки футболчи бўйича олганимиздан икки карра кўп маблағ таклиф қилинган чорловлар бор. Лекин улар ўзимизда қолади, - деди Бартомеу.

Шунингдек, Бартомеу янгиланиш жараёни айрим футболчиларга таъсир қилмаслигини ҳам билдирди.

- Месси тарихдаги энг зўр ўйинчи. У билан бирга сотилмайдиган футболчилар ҳам бор. Хусусан, янги мавсумда тер Штеген, Лангле, де Йонг, Семеду, Дембеле, Гризманндан умидимиз катта. Улар “Барселона”да узоқ йиллар қолишга тайёр. Шунингдек, янги мураббий Филиппе Коутиньо ҳам керак деса, бразилиялик ярим ҳимоячини олиб қоламиз, - деди Бартомеу.

Аввалроқ, Рональд Куман Каталония клубида бошқарувни қўлига олиши билан асосий таркибнинг қатор ўйинчиларидан воз кечишини билдирган эди.

“Барселона”: Куман беш футболчини кетказади. Навбатда яна учтаси бор

Бартомеу Мессига оид муҳим хабарни эълон қилди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар