Яна бир боксчи жонлантириш бўлимида ҳаёт учун курашмоқда

Биринчи ўрта вазндаги америкалик боксчи Патрик Дей навбатдаги жангидан сўнг, касалхонага ётқизилган. Кеча, Чикагода бўлиб ўтган бокс оқшомида Чарлз Конвеллга қарши рингга кўтарилган Дей 10 раундда чуқур нокаутга учраган эди. У рингдан замбилда олиб чиқиб кетилган. Касалхонада эса аҳволи оғирлашиш натижасида комага тушиб қолди.

Бу икки боксчи Александр Усик ва Чазз Уизспрунг ўртасидаги жанг кечасида рингга кўтарилган эди.