Яманга ҳеч қачон ютқазмаганмиз, ютқазмайлик ҳам
Ads

Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Ўйин олдидан Яман ҳақида қисқача маълумотларни тақдим этсак.

Яман футбол ассоциацияси 1962 йили ташкил топган. Мамлакат футболи раҳбари Аҳмед Солиҳ ал Исса. Терма жамоа уй ўйинларини “Ал-Тавра Спортс Сити” стадионида ўтказади. Ушбу арена 30000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Жамоа ФИФА рейтингида айни пайт 137-ўринни эгаллаб турибди. Яманликларни маҳаллий мутахассис Сами Ҳасан Ал Наш бошқармоқда. Ушбу юрт вакиллари қитъа миқёсида катта натижалар қайд этмаган. Аммо улар ЖЧ-2022 саралаш босқичининг дастлабки икки турида Саудия Арабистони ва Сингапур билан бир хил 2:2 ҳисобидаги дурангга эришишгани эътиборга молик.

Қолаверса, жамоа Ямандаги сиёсий вазият туфайли уй ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказмоқда. Яманлик футболчилар асосан араб давлатларида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман билан шу вақтга қадар 4 марта тўқнаш келган ва барча ўйинда ғалаба қозонганмиз.

photo_2019-09-26_18-31-23

09.05.1997. Яман – Ўзбекистон 0:1

“Али Мухсин” стадиони. 28000 томошабин.

Гол: Нўъмон Ҳасанов пенальти 30

24.08.1997. Ўзбекистон – Яман 5:1

Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20000 томошабин.

Голлар: Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 – Умар ал Арики 31

03.09.2015. Ўзбекистон – Яман 1:0

Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 15000 томошабин.

Гол: Александр Гейнрих 51

17.11.2015. Яман – Ўзбекистон 1:3

Доҳа. 350 томошабин.

Голлар: Аҳмад Ал Сарори 90+2 – Азиз Ҳайдаров 7, Сервер Жепаров 31, Станислав Андреев 50

Навбатдаги ўйин ушбу жамоалар учун 5-тўқнашув бўлади. Ўйлаймизки, Вадим Абрамов терма жамоага қайтишини ажойиб, эсда қоларли чиқишини тилаб қоламиз.

10 октябрь. "Пахтакор" стадиони

17:00. Ўзбекистон – Яман

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Даврон Курбанов
10/10/2019 14:39
Falastinga ham yutqazmagandik oxirida o'zingiz ko'rdingiz.Iloyim Yamanni yutgaymiz