Хушхабар! Ўзбекистонлик футболчи Премьер-лигада ўйнайди

Россия Миллий футбол лигаси ғолиби сифатида Премьер-лигага йўлланма олган “Ротор” клуби молиявий муаммолар туфайли юқори дивизионга ўтмаслигини маълум қилган эди.

Орадан озгина вақт ўтиб, волгоградликлар муаммо ечимини топди. “Ротор” клуби бош директори Андрей Рекечинский жамоа Россия Премьер-лигасида тўп суришини тасдиқлади.

- “Ротор” янги юридик шахс сифатида лицензиялаш жараёнини якунламоқда. Биз ҳукумат ва ҳомийлар кўмагига таянамиз. Жамоа Премьер-лигада ўйнайди, - деди Андрей Рекечинский.

Ушбу жамоада Ўзбекистон терма жамоасида 72 та учрашув ўтказган Виталий Денисов тўп суради. Шунингдек, машҳур ҳужумчимиз Максим Шацких ҳам “Ротор”да катта мураббий лавозимида ишламоқда.

4020362

Виталий Денисов - Россия миллий футбол лигасининг энг қиммат футболчиси!

Тезкор хабар! Виталий Денисов ва Максим Шацких премьер-лигадан қуруқ қолади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998936742640
05/06/2020 11:00
Sarlavhaga gap yoq adminla
&
Бозатау
05/06/2020 10:22
Olga Vetaliy Denisov hali MTJ ga ko'p foydang tegadi sensiz orning hovullab qoldi
Ibrohim Kuziev
05/06/2020 06:15
Rosiya prem ligasi dep yozinglar
&
Насаф
05/06/2020 09:31
Була атайлаб пул килиш учун чала ёзади! Булага хабарданам купрок пул керак. Пул улсин! Хаммаси шунака буладими. Пул учун нимала кимайди баьзилари,!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
Kind Prince
05/06/2020 17:53
Диплом берган домлени сани. Пример лига бн Россия чемпионатини ажратомаган овсар.