Хуан-Себастьян Кабал ва Роберт Фарах
Ads
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи "US Open" турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб номи аниқ бўлди.
 
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида колумбияликлар Хуан-Себастьян Кабал ва Роберт Фарах турнир ғолибига айланди.
 
Кабал ва Фарах сўнгги ҳал қилувчи учрашувда испаниялик Марсель Гранольерс ҳамда аргентиналик Орасио Себальосни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.