Хорижлик мутахассислар Наманганда стол теннисчиларни шуғуллантирмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси томонидан Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод“ спорт саройида стол тенниси бўйича “Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги диорасида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

Мазкур ҳафталикда Ўзбекистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг терма жамоалари аъзолари назарий ва амалий, техник ҳамда жисмоний машғулотларда ўз тажрибаларини оширмоқдалар.

Йиғинда 10 ёшдан катта бўлган стол теннисчилар австралиялик мураббий Дмитрий Левенко, эронлик Фаражи Реза ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова қўл остида шуғулланяпти.

b133626e-6040-4394-a121-18844d7cfe95

7392f7b5-8b1f-4941-bf73-30d5bd1359ef_1

– Ўзбекистонда ҳар бир соҳа каби, спортга ҳам юксак эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлдим, – дейди Ф.Реза (Эрон). – Машғулотлар давомида ёш спортчилар барча берилган юклама ва машқларни тўғри бажаришга интилмоқда. Бу эса келгусида улардан тажрибали теннисчилар етишиб чиқишига ишнонч уйғотади. Ўзбек стол теннисчилари ҳақида гапирадиган бўлсам, уларнинг келажаги порлоқ. 

 – Стол тенниси Осиё давлатларида жуда ривожланганлиги барчага маълум. Шу сабабли ҳам илк маротаба ўтказилаётган мазкур халқаро ўқув-машғулот йиғини иштирокчилари ёш бўлишига қарамасдан анча тажрибага эга, – дейди австриялик мураббий Дмитрий Левенко. – Йиғиннинг навбатдаги кунида теннисчиларни техник ва жисмоний машқлар билан шуғуллантирдик. Ўйлайманки, ҳафта давомида спортчилар ўз тажрибаларини янада оширади.

8eb04a89-3e3d-4b04-8236-30841f4d7ef2

7682a569-0369-4c45-b31a-e0703ef0e66a

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)