XОҚ президенти Токиодан туриб спортчиларга мурожаат қилди

Халқаро Oлимпия қўмитаси президенти Томас Бах Токиога ташрифи пайтида Олимпия шаҳарчасидаги нутқида спортчилар келгуси йили Олимпия ўйинларидан унутилмас таассурот олишларига ваъда берди.

“Сиз бутун ҳаётингиз давомида Олимпия шаҳарчасидаги бу дақиқаларни ҳеч қачон унутмайсиз. Бизнинг япон дўстларимиз таклиф этаётган шароитлар ҳам ҳисобга олинса, таассуротлар мўъжизавий бўлади. Бу саккиз ойдан кейин бўлади. Мен сизларни шу ерда – Токиодаги Олимпия шаҳарчасида туриб қутлаётганимдан ниҳоятда мамнунман”, – деди ХОҚ президенти Бах жаҳон спортчиларига қилган видеомурожаатида.

ХОҚ президенти кўпчилик спортчилар ҳозирги пайтда COVID-19 пандемияси билан курашиш мақсадида спортчиларни ортда қолмасликка даъват этди.

"Ушбу Олимпия ўйинларига тайёрланинг ва ҳозир кўпчилигингиз жуда мураккаб вазиятларга тушиб қолганингизга қарамай янада сабот билан машқларингизни давом эттиринг. Сиз яна бир бор атрофга назар ташласангиз, буни қилишингиз кераклигига амин бўласиз. Мен сизлар билан "Токио-2020"да учрашишни сабрсизлик ила кутмоқдаман".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар