Холанднинг ҳаёти фотосуратларда! Бўлажак футбол қироли майдондан ташқарида нималар қилади?

У эндигина 20 ёшда ва шунга қарамай, аллақачон профессионал фаолиятидаги голлари сонини 100 тадан ошириб олган. Ҳозир Европа грандлари Эрлинг Холандни сотиб олиш учун истаганча пул сарфлашга тайёр. Айни дамда норвегиялик иқтидор эгаси учун «Реал», «Барселона», «Манчестер Сити», «Челси», «Бавария» каби клублар кураш бошлаб юборган. “Боруссия” эса жорий мавсум Бундеслигада қайд этаётган натижалари билан Холандни таркибда сақлаб қолиши жуда қийин. Дортмундликлар 26 турдан сўнг мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. Яъни уларнинг нафақат чемпион бўлиши, балки ҳеч бўлмаганда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиши учун ҳам кафолат йўқ.

Дарҳақиқат, Эрлинг бутун жамоани ёлғиз ўзи тортмоқда. У чемпионатнинг 21 та учрашувида рақиблари дарвозасига 21 та гол урди, Чемпионлар Лигасининг 6 та ўйинида эса 10 та гол урди.

Жизнь Холанда в фотографиях! Как живет потенциальный король футбола вне поля

Норвегия терма жамоаси “ЖЧ-2022” саралаш босқичида Нидерландия, Туркия, Черногория, Латвия ва Гибралтар билан бир гуруҳдан жой олди. Бу эса Холанд учун кўплаб голлар киритишга яхши имконият деганидир. Аммо у ҳозирча бу ишни уддалай олмаяпти. Балки у барча голларини муҳим ўйинларга сақлаб қўйгандир?

Умуман олганда, Эрлинг ҳали ўсмирлик ёшидан ўтиб улгурмаган кўринади. Айни пайтда унинг ижтимоий тармоқлардаги аудиторияси жуда тез ўсиб бормоқда. Унинг Twitter да 710 минг, Facebook да 5 млн, Instagram да эса 7,5 млн обуначиси бор. Биз эса бугун футболнинг бўлажак қироли дея таърифланаётган Эрлинг Холандни ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали майдондан ташқаридаги ҳаёти ҳақида сўзлаймиз.

Эрлинг холланд ҳақида кўпчилигимиз биринчи марта 2019 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида Гондурас дарвозасига 9 (!!!) гол урганидан кейин билиб олдик. Тўпурар ўз микроблогларида ўша кун хотирасини меҳр билан сақлайди.

"Отам билан вақт ўтказганишдан доимо хурсандман." Холанднинг отаси Альф-Инге Холанд футболчилик фаолияти давомида "Ноттингем Форест", "Лидс" ва "Манчестер Сити" жамоаларида тўп сурган. Собиқ ҳимоячис фаолиятини 2003 йилда якунлаган.

Катта Холанд ўз ўғли учун ҳам дўст, ҳам устоздир.

Отадан болага. Альф-Инге Норвегия терма жамоаси сафида 34та ўйин ўтказди. 2019 йил 5 сентябрда Эрлинг мамлакатнинг асосий жамоасида дебют қилди. Таъсирчан коллаж.

Ёзги таътил кунларининг бири. 2020 йил.

Ушбу фотосурат Хэллоуиндан олдин интернетда тарқалди.

2020 йил декабр ойининг охирида Эрлинг «Боруссия» даги биринчи йилини якунлади ва Дортмунд клубига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Профессионал даражадаги дастлабки 100 та гол бор! "Боруссия"дан олдин у "РБ Зальцбург", "Мольде" клубларида ва Норвегия терма жамоасида гол урган. "Кейинги юзликга тайёрман", - дея ушбу расмга изоҳ қолдирган Холанд.

Эрлингнинг оёқларига қаранг!

Холанд спорт залда ҳам жуда кўп шуғулланади.

У шунингдек, тоғларда тез-тез югуриб туради.

Ва ҳатто қаҳратонда ҳам музни ёриб чўмилиши мумкин.

Норвегия футболининг келажаги далада ишлашдан тортинмайди.

Ижтимоий тармоқларда Холанднинг фақат бир қиз билан тушган суратини кўриш мумкин. Бу унинг опаси Габи. Ҳозирча 20 ёшли Эрлингнинг юрагини забт этган хоним йўқ. У ҳозир бутун эътиборини фаолиятига қаратган ва ҳатто кечалари тўп билан ухлайди. Хулоса қилиб айтганда, Холанд ёш футболчилар учун ҳақиқий наъмуна бўла олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар