Холанд

Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсида сафарда “Боруссия” Дортмунд устидан 2:1 ҳисобида устун келди. Икки ўйин натижасига кўра, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган “шаҳарликлар” мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Учрашув якунлангач, дортмундликлар тўпурари Эрлинг Холанд “Сити” ҳимоячиси Александр Зинченко билан ўзаро футболка алмашди. Таъкидлаш керакки, норвегиялик футболчи фаолияти давомида илк бор ЕЧЛда бир рақибга қарши иккита ўйинда гол ура олмади.

Зинченко и Холанд обменялись футболками

Холанд жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 32 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Зинченко эса “Манчестер Сити” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди. Шуларнинг 6 таси Чемпионлар лигасига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар