Холанд гол уришда Мессидан ҳам, Роналдудан ҳам зўрлиги исботланди

Замонавий футболнинг энг зўр футболчиси ким экани ҳақидаги саволларга доим Леонель Месси ёки Криштиану Роналду, деб жавоб берилган. Айни пайтда бу футболчиларнинг ёши улғайиб бораётгани, футболчилик фаолиятининг интиҳоси ҳам тобора яқинлашаётганини инобатга олиб, Роналду ва Мессидан кейин  футбол тахтига ким даъвогарлик қилиши энг долзарб ва сербаҳс мавзуга айланиб бормоқда.

large_7

Албатта, вариантлар ҳам йўқ эмас. Келажаги порлоқ чарм тўп усталари орасида Неймар, Эден Азар, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд тилга олинмоқда. Аслида улардан кейин ҳам кимлардир ярқ этиб порлаб чиқиши аниқ. Лекин улар зўрлигини йиллар давомида такрор ва такрор исботлашга қодирми? Бу бошқа масала, ҳамма гап ана шунда. Ўз вақтида Роналду ва Мессидан ҳам зўр футболчилар бўлган. Лекин улар бир-икки ёки уч мавсумдан кейин ғойиб бўлгани учун ҳам футбол салтанатида қиролликка даъво қилолмайди.

119995-27

Биз бугунги мақоламизда мавсум кашфиёти – Эрлинг Холанднинг ажойиб натижасига эътибор қаратамиз.

Ҳужумчининг асосий вазифаси нима? Албатта, гол уриш. Статистларнинг маълум қилишича,  Эрлинг айнан мана шу кўрсаткич бўйича Месси ва Роналдуни бир неча мартага ортда қолдираётган экан.

Холанд жамоалар миқёсида 62-голини 105-ўйинда киритди. Бу кўрсаткични қайд этганида норвегиялик ҳужумчи 19 ёшу 10 ойлик эди. Энди эътибор беринг. Месси бу ёшда 63 та ўйинда атиги 20 та тўп киритган. Криштиану Роналду эса 87 маротаба майдонга тушиб, атиги 12 марта рақиб дарвосига йўл топган холос.

NINTCHDBPICT000553401698-e1579014321710

Демак, Холанд қисқа муддатда кўп гол уриш бўйича Мессидан уч, Криштианудан беш баробар тезкорроқ экан.

Яна бир қизиқ факт. “Барселона” сардори Месси клублар миқёсида 62 та гол уриши 132 та ўйинда тер тўкишига тўғри келган. “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва ниҳоят “Ювентус” етакчиси Криштиану Роналду 62-голини 233-учрашувида киритган.

Агар Эрлинг Холанд голеадорлик қобилиятини шу тарзда давом эттирса, тўпурарлик борасида етиб бўлмасдек туюлган қатор тарихий рекордларни бирма-бир янгилаб, футбол тарихига ўз номини ёзиб қўяди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)