Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Хўжанд" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

90+3' Учрашув якунланди! "Насаф" бу сафар ҳам рақибини аяб ўтирмади. Эътиборингиз учун раҳмат!

90+1' Бозоровнинг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбасига аниқлик етишмади. Тўп юқорилаб кетди.

90+' Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89' Бурчакдан тўпни Станоевич ўйинга киритди, комбинацион ҳужум уюштиришди.

87'  Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилди, Алиқулов рақиб ҳимоячилари томонидан зарарсизлантирилди.

86' Иккала жамоа ҳам барча ўзгаришларни амалга ошириб бўлди.

84' "Хўжанд"да сўнгги ўзгаришлар: Ёдгоров ва Грек ўрнига Холматов ҳамда Баротов ўйинга қўшилди.

79' Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади. Позицион ҳужум давом этади.

78' "Насаф"да ўзгариш: Комилов ўрнига Абубакр Ризо Турдалиев ўйинга қўшилди.

76' Майдон марказидан бошлаб позицион ҳужум уюштирилмоқда. Ҳимоячилар фаол.

75' "Насаф"да ўзгариш: Нуриллоевнинг ўрнига Шаҳзод Акрамов ўйинга қўшилди.

73' Трибунага йиғилган мухлислар иккала жамоанинг ўйини кучайишига хизмат қилмоқда.

71' Рақиб футболчиси Бабжанов Нозим ҳакамга эътироз билдиргани боис огоҳлантирилди.

70' "Хўжанд"да ўзгариш: Бобоев ўрнига Зиёев ўйинга қўшилди.

68' Станоевичнинг чиройли узатмасидан жамоадошлари фойдала олишмади.

66' "Насаф" табиий равишда куч тежамоқда. Тўп вакилларимиз томонидан бир-бирига оширилмоқда, назорат керагича уюштирилмоқда.

64' Бурчакдан тўпни Станоевич ўйинга киритди, ҳимоячилар фаоллик қилди ва уни бартараф этди.

62' Ойбек Бозоров ўйин қоидасини бузди. 2-бўлимда 1-сига қараганда фарқли ўлароқ фоллар ҳамда тўхталишлар кўпроқ бўлмоқда.

60' "Насаф"да бирйўла 3 ўзгариш амалга оширилди: Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Дилшод Саитов, Шерзод насруллаев ўрнига Жўрабек Маннонов, Ҳусайн Норчаев ўрнига Муҳриддин Зоиров майдонга тушди.

58' Хўжандликлар вакили Сердиюк ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

56' "Насаф" сунъий қопламали майдонда унчалик қийналмаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Ҳозирча бу кузатилмаяпти.

54' "Хўжанд" футболчиси билан Мозговой тортишиб кетди, ҳакам уларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.

52' Бурчак тўпини Алиқулов амалга оширади. Кузатамиз.

50' Станоевич жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди, тўп бирозгина юқорилаб кетди.

48' Бўлим кутилганидек вакилларимизнинг устунлиги билан бошланди.

46' Иккинчи бўлим бошланди!

45' Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

45+2' Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

45+1' ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Тики-така" усулида уюштирилган ҳужум якунда чиройли гол билан якунланди! Насруллаев гол муаллифи. 0:3!

45+' Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44' Голдан сўнг вакилларимиз янада авжига чиқишди. Тактик ҳужумлар ўта кучли.

42' ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Ҳусниддин Алиқулов хўжандликлар дарвозасига койлаб қўйди!

39' "Насаф" рақибини ўз жарима майдончаси ичига қамаб қўйди. Позицион ҳужум орқали рақиб хатоси пойланяпти.

38' "Хўжанд" қарши ҳужумда ўта хавфли экан. Кичик хатодан ҳам унумли фойдаланишмоқда.

37' Станоевичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

36' Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум ўхшамади, рақибларимиз қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

35' Орқа чизиқда вакилларимиз дарвозабон билан ўйнамоқда.

33' Насруллоев қоидани бузишга мажбур бўлди, акс ҳолда Чакалов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди.

31Абдувоҳид Неъматов жарима майдончаси чизиғи устидан сўнгги ҳимоячи сифатида тўпни боши билан узоқлаштирди, яхшиямки бўш қолган дарвозага "Хўжанд" вакили тўпни тўғри тарзда йўллай олмади...

30' "Насаф" прессингни бошлаб юборди. Рақиб ҳам анча жонланди.

28' Вазиятлардан унумли фойдаланиш жиҳатидан рақибларимиз биздан устун, сабаби, улар кам ҳужум уюштиришмоқда.

25' "Насаф" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

23' Буёғига "Насаф" енгил тарзда назоратни қўлга олади. Узатмалар сони кўп ва аниқ, тўп фақат рақиб ярим майдонида туриб қолмоқда.

22' Алиқуловнинг узатмасини бу сафар Мозговой дарвозага тўғирлай олмади. Позицион ҳужум давом этади.

19' "Насаф"нинг иккала қаноти ҳам бугун фаол ҳаракат қилмоқда.

16' Ўйин назорати вакилларимиз томонда. Тўп учун кураш анчайин қизғин кечмоқда.

14' Ҳужумда фол. Тўп рақибларимизга қайтди. 

12'  Абдувоҳид Неъматов "Насаф"ни муқаррар голдан сақлаб қолди! Ажойиб сейв!

9' ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Акмал Мозговой қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Ҳисоб очилди: 0-1!

8' Бурчакдан тўпни вакилларимиз ўйинга киритиб беради.

7' Вакилларимиз майда узатмалар орқали рақиб жарима майдончасига ёриб киришди аммо рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

2' Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасини нишонга олишга ҳаракат қилди, бироз ноаниқ.

1'  Учрашув бошланди!

0' Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар