Хитой ОАВ: Одил Аҳмедов фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттиради

Одил Аҳмедов фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириши мумкин.

Хитой оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, легионеримиз молиявий инқироз ёқасида турган "Тянцзинь Тайгерс"ни тарк этиб, "Цанчжоу Майти Лайонс"га кўчиб ўтади.

Ўтган мавсумда ушбу клуб "Шицзячжуан Эвер Брайт" деб номланганди ва Хитой Суперлигасида сўнгги ўринни эгаллади. Бироқ, "Тянцзинь"нинг банкротлиги сабабли, "Цанчжоу" элитадаги ўрнини сақлаб қолиши мумкин.

Маълумот учун, ҳамюртимиз бу клуб сафига "Шанхай SIPG" жамоасидан келиб қўшилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)