Хитой чемпионати ўз йўналишини ўзгартирмоқда! Одил Аҳмедовга нега бошқа жамоадан таклиф тушгани маълум

Катта эҳтимол билан 2021 йилда Хитой футболида инқилоб юзага келади. Воқеалар ривожидан хулоса қиладиган бўлсак, ички биринчилик ўз кўринишини ўзгартирмоқда. Январь ойидан бошлаб, легионерларга бўлган лимит ҳам кескин қисқартирилади. Шу боис, таниқли футболчилар Осиёни тарк этмоқда.

Боз устига, клубларга легионерлар учун йилига 3 миллион евродан ортиқ пул тўламаслик шарти қўйилмоқда. «Шанхай SIPG» жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар бу суммани 7 ҳафтада ишлаб топишини инобатга олсак, таниқли юлдузларнинг барчаси ортга қайтиб кетиши аниқ.

  • Биринчилик раҳбарлари амалда шартномаси бор футболчиларнинг маошини тўлиқ тўлаб беришга имкон яратиб берадиган бўлди;
  • Маҳаллий футболчиларнинг маоши икки баробар қисқартириладиган бўлди. Бундан ташқари, уларга фақат миллий валютада маош тўланиши лозимлигини эълон қилинди. Бундан ташқари, Чин ўлкасида туғилган футболчиларга йилига 625 минг евродан кўп маош тўлаш мумкин эмас! Бу аввалги лимитдан 3 карра камроқ дегани;
  • Эндиликда, Суперлигадаги барча клубларнинг йиллик харажати 75 миллион евродан ошиб кетмаслиги керак. Ушбу сумманинг 10 миллиони легионерлар учун сарфланиши мумкин. Қолган барчаси маҳаллий футболчилар ва ўринбосарлар ўртасида тақсимланади;
  • Қонунларни бузган ёки айланиб ўтмоқчи бўлган клублардан 24 балл олиб ташланади. Футболчилар эса, Хитой терма жамоаси ва ички биринчилигида тўп суришдан маҳрум қилинади;
  • Шу ўринда яхши ўзгаришлар ҳам йўқ эмас. Чемпионат вакилларига бир вақтнинг ўзида 4 легионер билан майдонда ҳаракат қилиши мумкин. Ўйин қайдномасида эса, умумий ҳисобда 5 та хорижлик футболчининг номи пайдо бўлишига рухсат берилди.

Бундай ўзгаришларга асосий сабаб сифатида Хитой футбол раҳбарларини кўрсатишимиз мумкин. Аслида, ички чемпионатни кучайтиришдан асосий мақсад – терма жамоа аъзоларининг даражасини ошириш эди. Якунда кутилган натижа қайд этилмади. Буни мамлакат футбол раҳбари – Чен Сюан ҳам таъкидлаб ўтди:

“Хитой клубларининг харажатлари Корея "K" лигаси вакиллариникидан 10 маротаба кўпроқ. Япония "J" лигаси ҳам бизнинг суперлигадан 3 карра камроқ пул сарфлайди. Шунга қарамай, бизнинг миллий терма жамоа рақобатчиларимиздан ортда қолмоқда.

Аввал қандай эди?

koergoerkgoekrg

Хитой клублари футбол бозорига 2016 йилда катта юришни амалга оширди. Суперлигага биринчилардан бўлиб Халк, Тейшейра, Жексон Мартинес, Рамирес сингари номдор футболчилар йўл олди. Орадан бир йил ўтиб, Оскар ва Витсель ҳам улар қаторидан ўрин эгаллади.

Авваллари легионерларнинг маоши борасида ҳеч қандай лимит мавжуд эмас эди. Шу боис, клублар истаган футболчиларига хоҳлаган суммасини таклиф этди. 4+1 кўринишидаги лимит сабабли деярли барча жамоаларда номдор футболчилар пайдо бўлишни бошлади.

Барчасига Хитой халқ етакчиси - Си Цзиньпиннинг футболга бўлган меҳри сабаб бўлди. Давлат раҳбари мамлакатда футболни ривожлантириш мақсадида катта ишларни амалга оширди. Мактабларда футбол дарси ўтила бошлаган бўлса, улкан компаниялар ушбу спорт турига инвестиция киритишни бошлади.

Гап шундаки, давлат солиқ идоралари футболга пул сарфлаётган компанияларни солиқнинг катта қисмидан озод қилди. Қарабсизки, футбол солиқлари улкан суммани ташкил этувчи корхоналар учун қулай имкониятга айланди.

Трансферлар учун сарфланган пуллар?

2016 йилдаги воқеалардан сўнг, Хитойнинг иккинчи лигаси вакиллари сафини ҳам юлдузлар тўлдиришни бошлади. 4+1 сабабли маҳаллий футболчиларга бўлган талаб ўз-ўзидан ошди. Терма жамоада аъзоларининг трансфер суммаси 20 миллион еврога қадар кўтарилди.

Мисол учун, Хитойнинг «Шанхай Шэньхуа» клуби терма жамоадан чақирув олган Би Сзин Хао учун 10 миллион евро тўлаб берди. 5 мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи 44 ўйинда иштирок этди, бироқ термадан бошқа таклиф олгани йўқ.

Клублар эътиборини ғарблик футболчиларга қарата бошлагач, 2017 йилда Хитой футбол раҳбарлари лимитга ўзгартириш киритди.

  • 4 та хорижлик футболчи. Осиёлик легионерлар учун ажратилган +1 бекор қилинди;
  • Жамоа қайдномасида 23 ёшгача бўлган камида икки футболчи бўлиши шарт. Уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси ўйинни асосий таркибда бошлаши керак;
  • Зарар эвазига фаолият олиб бораётган клублар болалар футболини ривожлантириш фондига пул ажратишга мажбур.

Энг қизиғи шундаки, Хитойда ички биринчиликка бўлган қизиқиш жуда ҳам паст. Ушбу юрт Россияда бўлиб ўтган мундиални томоша қилиш мақсадида энг кўп чипта сотиб олганлар рўйхатини бошқариб борган. Уларнинг 97 фоизи хорижлик юлдузларни майдонда кўриш мақсадида Россияга етиб боришган. Ички биринчилик ўйинларида эса, мухлислар сони жуда ҳам кам.

rhorktohkrtkohrtk

Аҳоли зич жойлашгани учун ареналар сиғими жуда катта. Уларни тўлдиришнинг имкони бўлмагач, клублар ижара пулини ёнидан тўлашга мажбур бўлмоқда. Ҳозирга қадар бирорта Чин ўлкаси клуби ойлик харажатидан кўпроқ пул ишлаб топгани йўқ. Жамоа номи ва логотипларнинг тез-тез ўзгариб туриши эса, вазиятни янада оғирлашиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Футболга бўлган улкан эътибордан сўнг терма жамоа ўйинларига бўлган қизиқиш ортгани йўқ. Боз устига, халқаро майдонда Хитой терма жамоаси омадсиз иштирок этишда давом этмоқда. Барчасига асосий сабаб сифатида нотўғри трансфер сиёсати юргизилганини кўрсатиш мумкин. Клублар лимитда кўрсатилган барча футболчиларни олдинги чизиқни кучайтириш мақсадида сарфлай бошлади. Оқибатда, ҳимояда тажрибасиз ва ўқувсиз маҳаллий футболчилар қолиб кетди. Хорижлик юлдузлар кучсиз мудофаани доғда қолдиргани сари кўпроқ бонус пулларга эга бўлди. Хитойда футбол сифати ўсгани йўқ.

Футбол оламида инқилоб қилишга уринган Хитой муваффақиятсизликка учради. Маҳаллий футболчиларнинг маоши кескин қисқартирилган бўлса, хорижликлар юртига қайтиб кетишни бошлади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг «Шанхай SIPG» билан шартномаси бор. Шу боис, у юқоридаги регламентда кўрсатилганидек контрактни тўлиқ ўтаб беришга ва ўз маошини камайтирмасликка ҳақли.

Ҳамюртимиз билан араб клубларининг қизиқаётгани рост, аммо улар ҳар доим эркин агент мақомидаги ижрочиларни таркибга қўшиб олишга ўрганиб қолган. Агар, тез орада лимит ва регламентга ўзгартириш киритлмаса, Аҳмедов ўз шартномасидаги маошни олиш мақсадида Хитойда бир мунча вақт ушланиб қолиши аниқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию