Хедира Роналдуни қандай сўзлар билан мақтади?

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира португалиялик жамоадоши Криштиану Роналдуни мақтади.

“Роналду – ажойиб футболчи ва ажойиб инсон. Мен у билан “Реал”да 5 йил, “Ювентус”да 2 йил, жами 7 йил бирга ўйнадим. Унинг фазилатлари ва амбицияларини инобатга олиб айтадиган бўлсам, у тарихдаги энг яхши футболчилардан бири.

Криштиану ҳар доим, ҳатто машғулотларда ҳам ғалаба қозонишга интилади. У барча инсонлар ва футболчилар учун ўрнак бўла олади”, - дейди германиялик футболчи.

Роналду “Ювентус” сафига 2018 йилнинг ёзида “Реал”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида 75 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 53 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)