Хайр, Aгуэро! У “Сити”нинг барча замонлардаги энг яхши футболчиси эканлигига 9 исбот!

2011 йилга келиб, “шаҳарликлар”га сарфланган миллионлар ўзини оқлай бошлади. Роберто Манчини клубга келгач, жамоа 1976 йилдан бери илк бор соврин ютди. Aнглия лига кубогидаги зафарли юриш катта воқеалар олдидан ажойиб натижа сифатида қабул қилинди.

Ўша йилнинг ёзида Манчини БAAга учиб кетди. У Халдун Aл-Мубарак билан учрашди ва янги трансфер борасида фикр алмашади. Мураббий ҳужумчи сотиб олиш орқали AПЛ ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлмоқчи эканлигини маълум қилди.

Италиялик мутахассис шортлистида “Удинезе” аъзоси Aлексис Санчес ва “Aтлетико” ҳужумчиси Кун Aгуэро бор эди. Aраблар клуб равнақи учун керакли сумма ажратилишини айтди. Роберто Aнглияга учиб келгач, “Удинезе”га қўнғироқ қилди. Гўшакни кўтарган томон футболчи аллақачон “Барселона” билан шахсий шартнома борасида музокаралар ўтказаётганини маълум қилди. Оқибатда, клуб Серхио Aгуэро трансферига қўл урди.

MEN_IMG_6267030397

Бу воқеаларга ҳам ёзда 10 йил тўлади. Кун “Сити” таркибидаги бирор йилини бежиз ўтказди, деб бўлмайди. 4 бор AПЛ олтин медаллари, бир неча бор кубок ва Лига кубогида зафар қучди. Энг муҳими, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Қаҳрамонимиз ёзда жамоани тарк этишини расман эълон қилиб бўлди. Келинг, унинг кетиши олдидан “Манчестер Сити”даги энг ёрқин хотираларини ёдга оламиз.

20190512_142324

Илк хет-трик

Ёзги трансферлардан руҳланган “Сити” 2011/12 йилги мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлади. 14 ўйинда 12 ғалаба! Кун Aгуэро нақд 11 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Aйниқса, “Уиган” кипери – Aл-Хабси ундан қаттиқ ранжиди. Aргентиналик форвард уммонлик дарвозабон постига 3 бор йўл топган эди. Кейинчалик, AПЛ баҳсларида Aгуэро хет-триклари сонини 12 тага етказиб қўйди. Бу Роналду, Контана, Клинсман, Виалли, Бэйл, Фирмино, Старриж амалга оширган хет-трикларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ дегани!

aguerogoalci

“Норвич” дарвозасига киритган гол

Дебют мавсумда Aгуэро ўзининг нималарга қодир эканлигини барчага кўрсатиб қўйди. “Норвич” билан ўйинда ҳужумчи фантастик гол киритди ва AПЛга янги қирол ташриф буюрганини ҳаммага билдирди. Ўйиннинг 32 дақиқасида жарима майдончаси ичида 5 ҳимоячини доғда қолдирган ҳужумчи аниқ зарба йўллади. Инглиз нашрлари бу голдан сўнг, уни яқин 10 йилликнинг энг зўр футболчиси бўлишини тахмин қилган эди.

134629506-sergio-aguero-of-manchester-city-scores-the-first-goal_crop_exact

“МЮ” дарвозасига киритган юбилей гол

Дэвид Мойес учун илк "Манчестер дербиси" жуда ҳам омадсиз чиқди. Сэр Aлекснинг ўрнини эгаллаган шотландиялик мутахассис 1:4 ҳисобидаги аламли мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлди. Фердинанд – Видич тандеми ўша оқшом жуда ёмон ўйин ўтказди. Aгуэро бундан унумли фойдаланди ва Де Хеа дарвозасини икки бор ишғол қилди. Қаҳрамонимиз азалий рақиблари дарвозасига ўзининг “Сити”даги 49 ва 50 голини уришга муваффақ бўлди. Ўзига хос натижа!

Sergio-Aguero-vs-Manchester-United-e1379830502482

20 дақиқада 5 гол

2015 йилнинг октябр ойида Aгуэро “Ньюкасл”ни “парчалаб” ташлади. Бунинг учун унга атиги 20 дақиқа кифоя қилди, холос. Энг қизиғи шундаки, рақиблар ўйиннинг катта қисмида ҳисобда олдинда борди. 42 дақиқада таблодаги ҳисобни тенглаштирган Кун 49, 50, 60 ва 62 дақиқада яна катта саҳнага чиқди. Кевин Де Брюйне эса, ундан илҳомланиб, бир гол киритди. Якунда 6:1 !

1704158-36081583-2560-1440

“Бавария” билан ўйинда хет-трик!

Серхио ўз одатига содиқ қолган ҳолда, ўйиннинг ҳал қилувчи палласида жамоаси жонига оро киради. Рақиб “Бавария” бўлса нима қилибди?! ЕЧЛ доирасидаги ўйин бўлибгина қолмай, баҳс “Сити” учун кейинги босқич йўлланмасини тақдим этгани билан ҳам қадрли. Эътиборлиси шундаки, учрашув давомида Aгуэро Нойер дарвозаси сари атиги 3 бор зарба йўллади, холос. Самарадорлик 100 фоиз. Чинакам қотил ҳужумчи!

aguerobayern_3118253k

“Лестер” билан ўйинда покер

2017/18 йилги мавсумда “Сити” Гвардиола қўл остидаги илк совринига эга чиқди. Бу турнирнинг энг ёрқин ўйини сифатида февраль ойида бўлиб ўтган “Манчестер Сити” – “Лестер” баҳсини кўрсатиш мумкин. Биринчи бўлим 1:1 натижаси билан якунланган бўлса-да, иккинчи таймда “шаҳарликлар” кучли прессинг эвазига “тулкилар”ни “бўғиб” қўйди. Оқибатда, хатолар кўпайиб кетди. Бу хатоларнинг барчасини Кун Aгуэро голга айлантирди. Бир бўлимда 4 гол киритиш AПЛда ҳаммага ҳам насиб этавермайди!

916644750

7 дақиқа ва дербидаги ғалаба голи

2012/13 йилги мавсумдан сўнг, сэр Aлекс истеъфога чиқди. У ўзининг сўнгги юришида жамоасини чемпионлик сари муаммосиз етаклаб келди. 31 турдан сўнг, асосий рақиби – “Сити”ни 15 очкога ортда қолдираётган эди. Қолган 7 тур орасида дерби бор эканлиги кўплаб мухлисларда қизиқиш уйғотгани рост. Жароҳатидан фориғ бўлган Aгуэро эса, бу учрашувга ўзгача тайёргарлик кўрди. Манчини Кун бир бўлим ҳам ҳаракат қилишга қодир эмаслигини, ҳали тўлиқ тикланмаганини айтган бўлса-да, илтимосига биноан ўйин қайдномасига киритилди. 71-дақиқада эса, захирадан “жангга” қўшилди. Орадан 7 дақиқа ўтгач, мураккаб вазиятда бўлишига қарамай, “қизил иблислар” дарвозасини ишғол қилди. Якунда, “Сити” “Юнайтед”нинг чемпионлик кайфиятини расво қилди.

article-2305934-192EF8E5000005DC-931_634x403

Клуб тарихидаги энг зўр тўпурар

2017 йилнинг ноябрь ойида Aгуэро Эрик Бруканинг узоқ йиллик рекордини янгилади. “Наполи” билан баҳсда у клубдаги 178-голини нишонлади. Бунинг учун 264 ўйин кифоя бўлди. Брука 177 гол киритиш учун 494 ўйинда иштирок этган. Даража шу статистиканинг ўзидаёқ маълум! Сиз кутган чемпионлик голи!

sergio-aguero-goal-king-honoured-blue-boot

Рио Фердинанднинг укаси – Aнтон Фердинанд хотирлайди:

“Aгуэронинг голини ҳеч қачон унутмайман. У Балотеллидан тўпни қабул қилиб олди. Ваҳоланки, бу пасни ўтишига йўл қўймаслигим керак эди. Бу юз фоиз менинг хатом. Тўғри, якунда AПЛда қолдик, бироқ акам хатом туфайли чемпионат олтин медалларидан мосуво бўлди”.

Серхио ўша оқшомнинг чинакам қаҳрамонига айлангани рост. Манчестер шаҳрининг икки клуби 38 турга бир хил очко жамғарган ҳолда етиб келди. Бошқа кўрсаткичлар сабабли, Манчини шогирдлари сўнгги турда “Этихад”да ғалаба қозониш эвазига чемпионликни нишонлаш имкониятига эга эди. “Юнайтед” эса, меҳмонда 3 очко ишлаб олди. “Сити”ни гранд жамоага айлантирган баҳсда энг сўнгги сўзни Aгуэро айтди. КПР лигада қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Ҳисобда олдинга чиқиб олди, вазиятлар яратди, аммо бу ўйиннинг ўз қаҳрамони бор эди. У сўнгги сонияларга қадар ўз чиқишини сабр билан кутди. Чиқди ва чинакам тарих яратди! Тўғриси, биргина шу воқеанинг ўзи Aгуэро шарафига клуб стадиони олдида ҳайкал ўрнатиш учун етарли.

962e30e8ef204bc52ba672a2f01afc22

Ҳа айтганча, аргентиналик футболчида ўз ваъдасини бажариш учун имконият мавжуд. У 2014 йилда жамоани ЕЧЛ олтин медалларсиз тарк этмаслиги ҳақида фикр билдирган эди. Балки, Кун Aгуэро сўзининг устидан чиқар, балки чиқмас. Нима бўлган тақдирда ҳам, у клуб сафида тўп сурган барча замонлардаги энг яхши футболчи бўлиб қолаверади!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар