Хаваскор боксчиларимиз Кубада ушбу юрт профессионал боксчилари эса Ўзбекистонда!

Айни кунларда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан профи рингда ўз фаолиятини юритаётган бир қатор ҳамюртларимиз учун ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди.  Аҳамиятлиси мазкур йиғинда Куба ва Россиядан ташриф буюрган чармқўлқоп усталари ҳам иштирок этмоқда.

Без названия (2)_7

Хабарингиз бор, ҳаваскор боксчиларимиз ҳозирда Кубада ушбу юрт вакиллари билан қўшма йиғинлар ўтказаётган бўлса, кубалик профессионал боксчилар тажриба олиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган.

photo_2019-11-15_19-24-28_1

Мазкур ташаббус Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти Исроил Юнусов ҳамда вице-президент Абдуллох Сагдиевлар томонидан илгари сурилди ҳамда бу ўз амалий ифодасини топди. Ушбу ўзаро ҳамкорлик “REAL HOUS” компанияси томонидан молиялаштирилмоқда.
Ташриф буюрган мехмон боксчилар орасида россиялик Константин Понамарёв ёшлар ўртасида WBC йўналишида жаҳон чемпиони ҳамда IBF бўйича Лотин Америка чемпиони ҳисобланади.

photo_2019-11-15_19-24-36

Кубалик Леонардо Перес эса, профи рингда олти маротаба рингга кўтарилиб, барча рақибларини нокаутга учратган. Машғулотлар тажрибали мураббий Набижон Исмонов бошчилигида Зуфар Сулаймонов, ҳамда Асхат Абдурашидовлар томонидан “Akhmat Сross Fight” залида олиб борилмоқда.