Хамзат Чимаев, Ковингтон, Вудли, Серроне...

19 сентябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида "UFC Fight Night 178" турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада 15 та жанг бўлиб, марказий жангда Колби Ковингтон ва Тайрон Вудли қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

9ecf26a743e8bc7d8443a87f72bded9b

Ушбу жангда 32 ёшли Ковингтон фаворит сифатида қайд этилмоқда. Америкалик жангчига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, унинг ҳисобида 15 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор. У 58 та тейкдаун амалга оширган ва бу кўрсаткич бўйича, Жорж Сент-Пьер (87 та) ҳамда Жонни Хендриксдан (61 та) кейин, учинчи ўринни эгаллаб турибди.

GettyImages-1194024463

38 ёшли Вудли эса, 19 марта зафар қучган ва 5 та мағлубият ҳамда 1 та дуранг қайд этган. Жиу-житсунинг қора белбоғи соҳиби 4 йил олдин, Робби Лоулерни нокаут қилиб, UFC чемпионига айланган. Шундан сўнг, Томпсон, Майа ва Тиллга қарши жангларда камарни ҳимоя қилган. Ўтган йили Камару Усманга ҳакамлар қарори билан 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Tyron-Woodley

Шу йилнинг январь ойида Конор МакГрегорга ютқазиб қўйган Дональд Серроне америкалик Нико Прайсга қарши октагонга кўтарилади. Фаолияти давомида 36 маротаба рақибларини доғда қолдирган "Ковбой"нинг мухлислари етарлича топилади ва шунинг учун ҳам ушбу жанг асосий кардлар қаторида қайд этилган.

donald-cerrone-will-meet-with-nico-price-on-september-19

Келажаги порлоқ, дея эътироф этилаётган, мухлислар ардоғига айланиб бораётган, рақибларини муддатидан аввал мағлуб қилаётган Хамзат Чимаев 33 ёшли Жеральд Мершартга қарши октагонга кўтарилади. Чимаев фаолияти давомида 8 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан аввал, ғалабани қўлга киритган. Тажрибали Мершарт ҳисобида 30 та ғалаба ва 13 та мағлубият бор.

5f1d6ce619182440352eb4f3

Шу куни, ҳамюртимиз Зарруҳ Адашевни тезкор нокаут эвазига таслим қилган Тайсон Нэм 25 ёшли Жером Риверага қарши жанг қилишини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

03-Nam-v-Adashev-2020-06-13_CU-0038_2020061363451331-850x560

Қуйида, "UFC Fight Night 178" турнирининг барча жуфтликлари билан танишиш имконига эгасиз:

1) Колби Ковингтон (15-2) - Тайрон Вудли (19-1);

2) Дональд Серроне (36-15) - Нико Прайс (14-4);

3) Хамзат Чимаев (8-0) - Жеральт Мершард (30-13);

4) Жонни Уокер (16-5) - Райан Спенн (18-5);

5) Маккензи Дерн (8-1) - Ранда Маркос (10-10);

6) Кевин Холланд (18-5) - Даррен Стюарт (13-5);

7) Мигель Баеза (8-0) - Иеремия Уэллс (7-2);

8) Мирсад Бектич (13-3) - Номаълум;

9) Майра Буэно Сильва (5-1) - Мара Ромеро Борелла (8-8);

10) Жордан Эспиноса (15-7) - Давид Дворак (18-3);

11) Жессика-Роуз Кларк (9-6) - Сара Алпэр (7-4);

12) Рэнди Коста (1-1) - Жорни Ньюсон (7-2);

13) Андре Эвелл (16-6) - Ирвин Ривера (11-5);

14) Дэррик Миннер (20-11) - Ти Жей Ларамье (11-2);

15) Тайсон Нэм (19-11) - Жером Ривера (9-2).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)