Хамес: Роналду энг шафқатсиз футболчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес 2018 йилда “Ювентус”га кўчиб ўтган португалиялик собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.

“Роналду ҳамиша голга оч бўлган. У ҳар доим гол уришни хоҳлайди. Бир футболчини энг яхши, деб ажратиб кўрсатиш қийин, чунки улар жуда кўп. Лекин, Роналду энг шафқатсиз футболчи”, - дейди колумбиялик футболчи.

35 ёшли Роналду фаолияти давомида 700 дан ортиқ гол ва 250 дан ортиқ голли узатмага муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)