Хамес 3 ҳафтага сафдан чиқди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес мушакларидаги жароҳат сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра колумбиялик футболчи Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган “Вальядолид”га қарши ўйинда жароҳат олган. Учрашувдан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар натижасида маълум бўлдики у 3 ҳафта жамоасига ёрдам беролмайди.

Эслатиб ўтамиз, Хамес сўнгги икки мавсумни “Бавария”да ижарада ўтказган эди.