Хабиб Россияда жанг ўтказишга ишонмоқда

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини Москва ёки Санкт-Петербургда ўтказишига ишонмоқда.

"UFC билан музокаралар бўлиб ўтди ва давом этмоқда. Мен Москвада ёки Санкт-Петербургда жанг қилишни жуда хоҳлайман.

Кейинги жангимни Россияда ўтказишимга 80% аминман. Дана Уайтга босим ўтказишни истамайман, аммо у Aбу-Дабида ва Россияда ўтган турнир савиясини кўрди. Бутун дунё кўрди.

Ўйлайманки, UFC бу ерда мусобақа ўтказишдан мамнун бўлади ”,-  деди Хабиб Биринчи каналга.