Хабиб Порьени қандай таслим этди? (видео)

UFC 242 кечасининг энг асосий жанги бўлиб ўтди. Унга кўра, Хабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье ўзаро жанг олиб боришди.

Учрашув россиялик спортчининг яққол устунлигида ўтди. Биринчи ва иккинчи раундларда Нурмагомедов рақибини мағлуб этиш имкониятига эга бўлди, аммо вақтинчалик чемпион Порье вазиятдан чиқиб кетишни уддасидан чиқа олди. Учинчи раундга келиб, Хабиб Нурмагомедов техник нокаут эвазига Дастин Порьени мағлуб қилди.

Шундай қилиб, Нурмагомедов иккинчи бор чемпионликни муваффақиятли ҳимоя қила олди ва ўзининг 28-ғалабасини қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангни яна бир бор томоша қилишингиз мумкин:

Порье эса чемпионлик камарини йўқотди. У кетма-кет 5 та жангдан бери мағлубиятга учрамаётган эди ва 2016 йилдан буён илк мағлубиятини қабул қилиб олди.