Хабиб Нурмагомедов ва Даниэль Кормье тортишиб қолишди... Томоша қилинг

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Даниель Кормье Конор МакГрегор ҳақида баҳслашишди.

"У ўз исми билан аталишга лойиқ эмас",- деди Хабиб.

"Ҳей, мени эшит. Бу йигит жуда муҳим. Сен уни мағлуб этдинг, лекин у биринчи UFC нинг икки карра чемпиони. У Эдди Aльваресни нокаут қилди.

Унинг Инстаграмида 30 миллиондан ортиқ обуначиси бор. Aгар, сиз ушбу йигитни ёқтирмасангиз ҳам, уни ютуқлари учун ҳурмат қилишингиз керак ",- деб жавоб берди Кормье.