Хабиб Нурмагомедов қачон октагонга қайтишини айтиб ўтди

UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов қачон октагонга қайтишини билдирди.

Июнь, июль, икки ойдан сўнг август ойида мен жанг қилишга розиман. Эшитишимча, UFC август ойида Сан-Францискода шоу уюштиришни режалаштирмоқда. Агар шундай бўлмаса, сентябрь ўрталарида Абу-Дабида кейинги жангимни ўтказишим мумкин.

Рамазон ойидан олдин ҳам, мен октагонга кўтарилишга розиман, - деди Хабиб Нурмагомедов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)