Хабиб Нурмагомедов ЕЧЛ нимчорак финали бўйича ўз тахминини билдирди

ММА жангчиси Хабиб Нурмагомедов Чемпионлар Лигаси қуръа натижаларидан сўнг, қайси жамоалар чорак финалга йўл олиши бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

Нурмагомедовнинг тахминига кўра, "Ман Сити", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль", "Ювентус", ПСЖ, "Боруссия Дортмунд" ва "Реал" клублари навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

ЧЛ 1/8 финал босқичи ўйинлари 16, 17, 23 ва 24 февраль, жавоб учрашувлари 9, 10, 16 и 17 март кунлари бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)