Хабиб МакГрегор билан гаплашишдан ўзини олиб қочдими?

UFC енгил вазн тоифасининг чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram саҳифасида тўғридан-тўғри эфирга чиқди ва нима учун УФC 249дан воз кечганини тушунтиришга уринди.

Россиялик жангчининг эфирига Конор МакГрегор қўшилиб, тўғридан-тўғри мулоқот қилишни таклиф қилди.

Шундан сўнг, Нурмагомедов обуначилари билан хайрлашди ва эфирни якунлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Хабиб Нурмагомедов коронавирус пандемияси туфайли Тони Фергюсон билан жанг қилиш учун АҚШга бормаслигини эълон қилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Avaz Qurbonov
03/04/2020 00:36
To'g'ri fikr hammasi o'z yo'liga sog'lik birinchi o'rinda