Хабиб билан МакГрегор ўртасида жанг бўлиши мумкин. Қачонки...

Россиялик UFC  чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ирландиялик Конор МакГрегор билан яна бир жанг бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар Хабиб билан жанг қилмоқчи бўлган икки жангчи Россияга келишни рад этса, бу содир бўлади.

“Назарий жиҳатдан, жанг бўлиши мумкин. Агар Ҳабиб билан жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлган иккита жангчи Россияга келишни рад этса, эҳтимол бу тўқнашув бўлар...

МакГрегорнинг кескин гаплари? У 3,5 йил ичида ҳеч кимни ютмади. Ҳамма нарса ҳақида гапиради ҳолос. Аммо одамларга жанг керак. Илгари у муваффақиятга эришган. Энди у даврлар ортда қолди”,-дея РенТВ Абдулманнап Нурмагомедов сўзларидан иқтибос келтирмоқда.