Хаби Алонсо 5 йилга қамалиши мумкин
Ads

Мадрид прокуратураси "Реал" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хаби Алонсони солиқдан қочганлиги учун жиддий жазолашни талаб қилмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда прокуротура суддан собиқ футболчига нисбатан 5 йилга озодликдан махрум этиш ва 4 млн евро жаримага тортиш жазоси берилишини сўрамоқда.

Ўз навбатида Алонсо ушбу айбловларни рад этмоқда ва шу боис судгача бўлган суруштирув ишларида қатнашишдан бош тортмоқда.