Хабаровскда боксчиларимиз уч ғалаба ва бир мағлубият қайд этди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир  давом этаётганлиги, унда ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этаётганлигини маълум қилгандик.

Бугунги кун дастуридан тўрт нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди. Ҳозирга келиб, уларнинг барчаси рингга кўтарилиб улгурди.

Жумладан, -49 кг вазнли боксчимиз Соҳиб Содиқжонов автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олган бўлса, -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мироншох Ибрагимов  озарбайжонлик Руфат Гусейновни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

-60 кг вазнли боксчимиз Ҳуршид Расулжонов эса россиялик Анатолий Григорянни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Афсуски,  -69 кг вазнда турнирда иштирок этаётган Жавлонбек Йўлдошев япониялик Севонрец Оказавага 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Турнир давом этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию