WBO январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ўзбекистонлик боксчилар қайси ўринларни банд этган?

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, рейтингдан икки нафар боксчимиз ўрин олган. Жумладан, супер енгил вазн (63.5 кг) тоифасидаги вакилимиз Шоҳжаҳон Эргашев рейтингнинг 11-ўрнида қайд этилган бўлса, ўта енгил вазн (50.8 кг) тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров эса рейтингнинг еттинчи поғонасини банд этган. 

Рейтингдан бошқа боксчиларимиз ўрин олмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
21/01/2022 13:04
Олимжонни жанги качон булади? шуни ёзинглар