WBO чемпиони ўз титулини муваффақиятли ҳимоя қилди (Видео)

Лондон шаҳрида қад ростлаган муҳташам "Wembley Arena" профессионал бокс кечасига мезбонлик қилди. Кечанинг марказий баҳсида иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасининг WBO чемпиони Билли Жо Сондерс (30-0,14 КО) ўзининг ҳимоя жангини ўтказди. Унга ватандоши Мартин Мюррей (39-6-1,17 КО) рақиблик қилди.

Тўлиқ давом этган жангда амалдаги чемпион Сондерс 118-110, 120- 109 , 120-109 натижа билан фаолиятидаги 30-ғалабасини қайд этган ҳолда, мағлубиятсиз юришини давом эттирди. 

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)