WBC янгиланган рейтингига Баҳодир Жалолов ҳам киритилди

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) апрель ойи бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга Камил Соколовскини мағлуб этган Баҳодир Жалолов ҳам киритилди. Ҳамюртларимиз эгаллаб турган ўринлар билан батафсил танишинг: 

Оғир вазн: Баҳодир Жалолов 32-ўрин;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдугафуров 28-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 39-ўрин; 

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 9-ўрин; 

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 21-ўрин;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 22-ўрин;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Исломбек Пирманов 40-ўрин; 

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 14-ўрин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
17/04/2022 01:58
Шох №1
Ilhomjon Feyz
17/04/2022 01:57
Боходир кўрингани яхши бўпти