WADA спортчилардан допинг тестлари олишни тўхтатиши мумкин. Сабаби...

WADA Бутунжаҳон антидопинг агентлиги COVID-19 пандемияси ҳолати юзасидан қуйидаги баёнотини тақдим этди.

“WADA аҳолининг саломатлиги, хавфсизлиги ва ижтимоий масъулияти муҳим, деб ҳисоблайди. Биз ушбу коронавирус пандемиясининг оқибатларига дуч келиб турар эканмиз, спортчиларнинг саломатлиги ва спорт билан ҳалол шуғулланаётганларнинг ҳаммаси диққат марказимиздадир”, – деди WADA президенти Витолд Банка.

Спортчилар ва антидопинг агентликлар вакилларининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун қатъий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, коронавирус юқиши аломатига эга бўлган спортчилар ўзларини яккалашлари ва допингга қарши маҳалллий агентликни у допинг тестлари олиш режасига ўзгартириш киритиши учун хабардор қилишлари керак.

WADA шунингдек тест олиш хажмини камайтириши ёки вақтинча бекор қилиш ниятидадир. Пандемия тугаб, спорт олами яна одатий тусга киргач, бу узилишлар қўшимча тестлар ўтказиш билан қопланади.

WADA вакили Бен Сэндфорднинг айтишича, ташкилот спортчилар учун вужудга келган вазиятнинг мураккаблигини тан олади. “Допингга қарши ҳамжамият айрим дастурларни, шу жумладан тестларни ва бошқа тадбирларни бекор қилиб ёки камайтириб, кундалик тартибга ўзгартириш киритиш учун бирлашди”, – деди Б.Стэнфорд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)