ВХЛ.

"Сариқ-кўк" ранглилар 2020 йилни ажойиб нотада бошлашди. Улар январь ойидаги уй учрашувлари сериясида қўлга киритиш мумкин бўлган 8 очкодан 7 очко ишлашга муваффақ бўлишди. Новокузнецкнинг "Металлург"и "шайбалар ёмғири" остида кечган беллашувда 7:5 ҳисобида мағлуб этилди. Шундан сўнг Қозоғистоннинг уч жамоасига қарши ўйинлар бўлиб ўтди.

5381578244337_1

Дастлаб Усть-Каменогорскнинг "Торпедо"си 2:1 ҳисоби билан таслим этилди. Шундан сўнг КХЛда иштирок этувчи "Барис"нинг фарм-клуби бўлмиш "Номад" билан кечган учрашув тугашига 1 сониядан вақт қолганда гол ўтказиб юборилди ва ўйин буллитлар сериясига қадар давом этди. "Хоккей лотереяси"да эса омад меҳмонларга кулиб боқди - 3:4.

8391578600622

Аммо Петров кубогининг амалдаги ғолиби - "Сариарка" жамоаси 3:1 ҳисобида мағлуб этилди.

1311578805748

Шу тариқа, "қанотлилар" юқори кайфиятда сафар ўйинлари сериясига отланишди. Сериянинг дастлабки икки баҳси Москва ва унинг яқинида бўлиб ўтди. Дастлаб Москва вилоятининг саноат шаҳри бўлмиш Воскресенск шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Химик" жамоасига 2:4 ҳисобида имконият бой берилди. Тошкентликларнинг ҳар иккала голига жамоа сардори Александр Шербина муаллифлик қилди.

Иккинчи ўйин эса "Звезда"га қарши бўлиб ўтди ва унда "Ҳумо"нинг янги дарвозабони Дмитрий Лозебников илк бор асосий таркибда музга чиқди, собиқ жамоасига қарши. Лозебников мазкур  қарама-қаршиликда ёмон ҳаракат қилмади, аммо "қанотлилар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Ҳозир эса "Ҳумо" ҳал қилувчи ўйинлар остонасида турибди. Пайшанба куни Евгений Попихин шогирдлари Тамбовда худди шу ном остидаги клубга қарши музга чиқишади. Орадан икки кун ўтиб эса тошкентликларни Воронежда "Буран"га қарши баҳс кутиб турибди. 29 январь кунги "Ростов"га қарши кечадиган учрашув билан сафар ўйинлар серияси якунланади. Эътиборлиси, ушбу рақибларнинг барчаси Тошкентда мағлуб этилган эди.

3491571852188

Февралнинг бошида эса "Ҳумо" мухлисларини 3 та беллашувдан иборат уй ўйинлари серияси кутиб турибди. 

1 февраль

17:00 "Ҳумо" - "Динамо" Санкт Петербург

3 февраль

19:30 "Ҳумо" - "СКА Нева"

5 февраль

19:30 "Ҳумо" - "Динамо" Тверь.

Буларни ўтказиб юбориш мумкин эмас! Ҳамма хоккейга! Олга, "Ҳумо"!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hikmatov S
24/01/2020 07:24
Fikringiz*Humoga omad!!