ВХЛ. «Ҳумо» «Ермак»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бугун Олий Хоккей лигаси (ВХЛ) мунтазам чемпионатида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Тошкентнинг «Ҳумо» клуби ўз майдонида Россия Федерацияси Иркутск вилояти Ангарск шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган «Ермак» жамоасини қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган беллашув мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.
Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари ўзларининг икки ўйинлик мағлубиятли серияга чек қўйишди.
ВХЛ. Мунтазам чемпионат
«Ҳумо» (Тошкент, Ўзбекистон) – «Ермак» (Ангарск, Россия) 5:1.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар