ВХЛ.
Ads

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Россия Федерациясининг Иркутск вилояти Ангарск шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Ермак" клубига қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, "Ермак" иккинчи конференциядаги 16 клуб орасида сўнгги, 16-ўринни эгаллаб турибди. Ангарскликлар ҳисобида 7 очко мавжуд.

Евгений Попихин бошқарувидаги "Ҳумо" ҳисобида ҳам худди шунча очко мавжуд ва тошкентликлар ҳам ўз конференциясида 16-поғонани эгаллаб турибди.

Бўлажак беллашув "Ҳумо-Арена" муз саройида соат 19:30 да старт олади.