Виталий Денисов Ҳабиб Нурмагомедов учун жанг қилишга тайёрлиги, Лондоннинг “Арсенал”ига боргани ва кўпчилик билмаган ҳақиқатлар ҳақида интервью берди

Ўзбекистоннинг энг машҳур футболчиларидан бири Виталий Денисов фаолиятини Россия Миллий футбол лигасида иштирок этаётган “Томь” жамоасида давом эттирадиган бўлди. Ҳамюртимиз тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва тез кунларда Томск шаҳрига бориб, “Томь” раҳбарияти билан шартнома имзолайди.

Европа футболини ёритишга ихтисослашган eurosport.ru сайти тажрибали ҳимоячи Виталий Денисовнинг қизиқарли интервьюсини эълон қилди. Суҳбат давомида ҳамюртимиз ўз фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзаларни, ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида кўпчилик билмаган маълумотларни айтди.

Ҳабиб учун октагон панжарасидан сакраб ўтардим

Виталий Денисов аралаш жанг санъатлари устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг мухлиси экан. Ҳамюртимиз журналист саволига жавоб берар экан, агар Ҳабибнинг жамоасида бўлса, унинг учун октагон панжарасидан ошиб ўтишга тайёрлигини билдирди.  

12858057

Бир пайтлар “Арсенал”га боргандим...

Виталий Денисов Лондоннинг “Арсенал”ига мухлислик қилади. Бу бежиз, эмас албатта. У профессионал фаолиятини бошлаган вақтларда “Арсенал”да бир ярим ҳафта давомида шуғулланган. Ҳужжатларидаги муаммо туфайли ортга қайтишга мажбур бўлган. Виталий “Арсенал” базаси ўзига хос ва оддий экани, ҳамма ўз иши билан машғул бўлганини эсга олди.

- “Арсенал”да бизни синовдан ўтказишди, йўлакда югурардик. Машҳур футболчи Фредди Юнгберг келиб қолди. Ҳамон унинг гапи ёдимда: “Ахир булар ҳам футболчи-ку, синовдан ўтказиладиган тестчилар эмас!”, - деди. Биз меҳмонхонада яшардик. Кун тартиби билан таништиришди.  Машғулотларга клуб мутасаддилари олиб борарди. Кейин бизга клуб директори 50 фунтдан ва яна бир ҳомий 100 евродан пул берди. Биз шаҳар айландик.

freddie-ljungberg-thierry-henry-arsenal-96691

“Арсенал”да порлаган ва кейинчалик "Спартак"да ўйнаган Квинси Овусу-Абейени ўша ерда кўрганман. У билан машғулотда қатнашганмиз. Жуда катта истеъдод соҳиби. Ҳамон ёдимда: биз комьютерлар бор хонага кирдик. Бу компьютерлар оммавий фойдаланиш учун қўйилган экан. Квинси ва Тьерри Анри доим ёнма-ён ўйин ўйнаб ўтирарди. Ўшанда Квинсини бўлажак юлдуз, деб таништиришган. Унинг синовдаги натижаларини мақташарди. Тезлик бобида Анридан қолишмаслигини айтишарди, - дейди Виталий Денисов.

918055003_0_0_2867_2048_600x600_80_0_1_5b4829ce0c5a2b8023df5b728ba6dab8

Вагнер Лав катта “қовун” туширганди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ўзи сингари легионер мақомида ўйнаган энг кучли хорижлик футболчилар  ҳақида ҳам гапирди. Виталий Вагнер Лав, Даниэл Карвальо, Осмар Феррейра, Жулиано, Алсидес каби ўйинчиларни тилга олди.

- Бразилиялик ўнг қанот ҳимоячиси Алсидес “Челси”га тегишли эди ва ПСВ учун ўйнаган. Мен фаолиятим давомида ундан кучли ўнг қанот ҳимоячисини кўрмаганман. Кейинчалик у билан “Днепр”да бирга ўйнадим. “Локомотив”да эса, мен билан бирга ўйнаган энг яхши легионер Лассана Диарра эди. Мен учун Лассанадан кучлиси йўқ.

Бир пайтлар ё “Спартак” билан дербига, ё УЕФА кубоги дориасидаги учрашувга кетаётган эдик. ЦСКАни бош мураббий Валерий Газзаев бошқарарди. Ҳамма жим ўтирибди. Гапириш уёқда турсин, қўрққанимиздан зўрға нафас олардик. Шу пайт Вагнер Лав кириб келди, тўпалон билан бақир-чақир қилди ва ҳаммага қараб: “Нега бунақа хўмрайиб ўтирибсизлар? Қани бир кулингларчи, ахир олдинда ўйинимиз бор!” деди. Бунақа муносабатни ҳазм қила олмайдиган Газзаев ўрнидан туриб, Вагнер Лавга қатъий оҳангда “Ўтир!” деди. Ҳаммамиз чўчиб тургандик. Лекин ўша учрашувда ғалаба қозондик, - дейди Денисов.

x_696e9cbf

Виталий Денисов Россия футболида чуқур из қолдирган ўзбекистонлик легионерлардан ҳисобланади. Истеъдодли ҳимоячимиз Москванинг ЦСКА жамоаси таркибида икки маротаба Россия кубоги ва 2004-2005 йилги мавсумда УЕФА кубогида зафар қучган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси “Локомотив”да ҳам муваффақиятли тўп сурган. У москвалик “темирйўлчилар” сафида Россия чемпионатининг олтин ва бронза медалларига сазовор бўлган. Икки марта Россия кубогини қўлга киритган. Виталий икки марта Россия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси, деб эътироф этилган.

1432244897_b_aleksandr-sam

Ҳамюртимиз фаолияти давомида Россиянинг “Спартак” (Нижегород), “Крилья Советов”, “Рубин” ва Украинанинг “Днепр” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.                    

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар