Вирусолог Олимпиадани коронавирусдан ҳимоя қилиш моделини таклиф этди

Хитойлик эпидемиолог Чжан Вэньхун йирик халқаро тадбирлар, масалан Олимпия ўйинларини ўтказишда Шанхай импорт кўргазмасини ташкил этишдаги тажрибани қўллаш мумкин, деб ҳисоблайди.

Эксперт Хитойдаги ушбу кўргазма 5 ноябрдан 15 ноябргача давом этганлиги, бу ерда 1,3 миллион меҳмон қабул қилинганлигини ёдга солди. Ташкилотчилар эпидемиолик ҳимоянинг махсус моделини қўллаганликлари натижасида коронавирус ўчоқлари пайдо бўлишга йўл қўйишмаган.

Чжан Вэньхун Япония маъмурларига 2021 йилги Олимпия ўйинларини ўтказишда Хитой тажрибасидан фойдаланишни таклиф этди. Мутахассиснинг фикрича, чет элдан келаётганларнинг ҳаммасини самолётга чиқишда тестдан ўтказиш ва уларни икки ҳафталик карантинга жойлаштириш самарали бўлган. Унинг фикрича, бундай ёндашувни Олимпия ўйинларига келадиган спортчиларга нисбатан ҳам қўлласа бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар