Винисиус Мессини ортда қолдирди

"Реал" Мадрид клуби форварди Винисиус Жуниор эл-класиколар тарихига кирди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи XXI асрда эл-класиколарда гол урган энг ёш футболчига айланди. У бу борада “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди. Винисиус кеча 19 ёш 233 кунлик эди.

Айтиш керакки, аввалги рекорд 2007 йилда Месси томонидан ўрнатилган. У ўшанда 19 ёш 259 кунлик бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)