Винисиус Жуниор Зидандан нима сўрамоқда?
Ads

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Винисиус Жуниор жамоа бош мураббийи Зинедин Зидандан уни тез-тез асосий таркибда майдонга туширишини сўрамоқда.

“Ўнг оёғида ўйнайдиган футболчилар худди Эден Азарга ўхшаб чап қанотда ўйнашни ёқтиришади. Менинг янги позициям гарчи қанотда бўлсада, менга бирмунча қийинчиликлар туғдирмоқда. Мен ўз устимда қаттиқ меҳнат қиляпман ва шу боис мураббийдан мени тез-тез майдонга туширишини сўраб қоламан. Иккала қанотда ҳам ўйнаш менга “Реал”да ҳам, Бразилия терма жамоасида ҳам ёрдам бериши мумкин”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус “Реал”да 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда.