Виллианга

"Шахтёр" жамоаси собиқ бош мураббийи Мирча Луческу Донецк клубидаги собиқ шогирди Виллианга "Ювентус"га ўтишни маслаҳат берди.

“Виллианнинг “Челси” билан шартномаси якунланиб бормоқда. Унинг учун жамоани ўзгартириш яхши бўлган бўларди. Шахсан мен Виллиан учун “Ювентус” энг идеал вариант деб ҳисоблайман”, - дейди Луческу.

Эслатиб ўтамиз, Виллианнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Шу боис у “аристократлар” сафини эркин агент сифатида тарк этиши ва истаган жамоасига ўтиши мумкин.

Маълумот учун, 31 ёшли бразилиялик футболчи “Челси” сафида 2013 йилдан буён “Челси”да тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.