Виктория Азаренконинг кучи Донна Векичга етмади
Ads

Беларуслик Виктория Азаренко Цинциннати шаҳрида давом этаётган мусобақанинг яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида иштирокини якунлади.

Викага мазкур босқичда хорватиялик Донна Векич қаршилик кўрсатди. Улар ўртасидаги ўйинда Донна 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "Western & Southern Open"нинг учинчи даврасида Векич америкалик Винус Уильямсга қарши кортга чиқадиган бўлди.