Вьетнамдаги ўзбек боксчилари август ойида жанг қилади

Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси билан бир қатор профессионал боксчиларимиз ҳамкорлик қилишади. Қолаверса, ёш муьахассис Бобур Нажмиддинов ҳам ушбу компаниянинг асосий мураббийларидан бири. Айни кунда, Вьетнамда тайёргарликларни давом эттираётган “Cocky Buffalo” мижозлари  - Олимжон Назаров, Абдурасул Исмоилов ҳамда Равшанбек Шерматов 9 ёки 16 август куни навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирча иккала санадан бирини танлаш бўйича музокаралар давом этмоқда.

вьетнамка

Чунки, ушбу жанг кечасини жанубий кореяликлар ташкил қилади ва бу борада рақибларнинг фикрини ҳам ўрганишмоқда.Олимжон Назаров ўзининг  WBO Oriental камарини ҳимоя қилса, қолган икки юртдошимиз рейтинг жангида рингга кўтарилади.

Шу ўринда, Бобур Нажмиддиновнинг вьетнамлик шогирди Нхи Нгуен қизлар ўртасидаги WBO жаҳон чемпионлик камари учун япониялик рақибасига қарши жанг қилади. Бу борада Sports.uz сайтига Бобур Нажмиддинов маълум қилди.

Воқеалар ривожини бизда кузатинг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)