Вьетнамда икки боксчимиз ўз жангларини ўтказди

Бугун Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ташкил этилган  профессионал бокс кечасида икки нафар вакилимиз рингга кўтарилди.

Қувонарлиси, ҳар иккиси ҳам ғалаба қозонишга эришди. Жумлдан, Равшанбек Шерматов (6-1, 2 КО) вьетнамлик Буи Сан Сони оччколар ҳисбига мағлуб этиб, фаолиятидаги олтинчи ғалабасини қўлга киритган бўлса, мағлубиятсиз одимлаётган яна бир ҳамюртимиз Абдулазиз Нажмиддинов (7-0, 6 КО) ҳам мезбонлар вакили Трен Нгуенни тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ мағлуб эта олди.

Маълумот учун, ушбу боксчиларимиз Жанубий Кореянинг “Cocky Buffalo” промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади. Ҳозирда ҳар иккиси ёш истъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида Вьетнамда машғулотлар олиб бормоқда.

рав

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар