Венгрия терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўйинни мухлисларсиз стадионда ўтказади

УЕФА Венгрия футбол федерациясининг терма жамоа келгуси учрашувини мухлисларсиз ўтказиш борасида чиқарган қарори бўйича юборилган апеляцияни бекор қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Венгрия терма жамоаси мухлислари Евро-2020 саралашидан ўрин олган Словакияга қарши ўйинда ирқчилик кайфиятидаги ҳақоратларни ишлатишгани учун УЕФА кейинги ўйинни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарор қабул қилган эди.

Энди Венгри терма жамоаси 13 октябрь куни ўз майдонида Озарбайжонга қарши бўладиган баҳсни бўм-бўш стадионда ўтказади.