“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер келажаги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Кейинги мавсумда жамоада қоламанми, йўқми? Мен билан имзоланган шартнома бу саволга жавоб беради (2019 йилнинг ёзида якунланади).

Мен лавозимимни шартномам тугашидан олдин бўшатманми? Ҳеч қачон!, - дея Венгернинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.

Маълумот учун, Венгернинг “канонирлар” билан битими 2019 йилнинг ёзида якунланади. “Бавария” собиқ устози Карло Анчелотти “Арсенал” раҳбарияти билан 4 йиллик шартномани имзолашга келишганини ва ушбу келишувда шартнома бўйича Анчелотти 40 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98