Венгер ҳамюртларидан ғалаба кутмоқда

“Арсенал”нинг собиқ устози Арсен Венгер бу йилги Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари сифатида ПСЖ ва “Манчестер Сити”ни эътироф этди.

- Ростини айтсам, “Манчестер Сити” ва ПСЖ бу йилги мусобақа фаворитлари. Европа футболида юқори даражадаги клубларнинг аксариятида пасайиш юз берди ва ПСЖ кучли учликка кириб олиш имкониятига эга бўлди. Чунки уларда Неймар ва Мбаппе бор, - деди Арсен Венгер.

Чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари Лиссабон шаҳрида “Саккизлик финали” тизимида ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)